Туркия Вашингтонда Фаластин озодлик ташкилоти офисининг ёпилганига муносабат билдирди
Ҳомий Оксуй сешанба кунги чиқишида шундай айтдики, Американинг Фаластин озодлик ташкилотининг Вашингтондаги офисининг ёпилиши учун қабул қилган қарори шуни англатадики, Оқ уй муроса жараёнига нисбатан тутган бетарафлик позициясини қўлдан бой берди.
Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби АҚШнинг Фаластин озодлик ташкилотининг Вашингтондаги офисини ёпиш тўғрисидаги қарорини кескин танқид қилди ва ушбу қарорни хавотирли деб атади.
Анатолий агентлиги тарқатган хабарга кўра, Ҳомий Оксуй сешанба кунги чиқишида шундай айтдики, Американинг Фаластин озодлик ташкилотининг Вашингтондаги офисининг ёпилиши учун қабул қилган қарори шуни англатадики, Оқ уй муроса жараёнига нисбатан тутган бетарафлик позициясини қўлдан бой берди.
Шунингдек, Туркия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котибининг қўшимча қилишича, Туркия Фаластин халқи билан ёнма-ён туради ва ушбу юртда барқарор стратегия ўрнатилиши учун халқаро ҳаракатларни ҳимоя қилади.
АҚШ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Жон Болтон душанба куни Фаластин озодлик ташкилотининг Вашингтондаги офисининг ёпилганини расман эълон қилди.