Афғонистон расмийлари Москвадаги сулҳ йиғилишида Толибон билан учрашади
Замир Кабловга кўра, Афғонистон учун сиёсий ҳал этилишини барпо этиш мақсадида Москва йиғилишининг тафсилотларини белгилаш учун тўқнашаётган тарафлар билан музокаралар ва дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этмоқда
Россия федерациясининг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакилининг маълум қилишича, Афғон расмийлари Москва йиғилишида иштирок этиш ва Толибон гуруҳи билан учрашиб суҳбат ўтказиш бўйича бир қарорга келган.
Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Замир Кабловга кўра, Афғонистон учун сиёсий ҳал этилишини барпо этиш мақсадида Москва йиғилишининг тафсилотларини белгилаш учун тўқнашаётган тарафлар билан музокаралар ва дипломатик саъй-ҳаракатлар давом этмоқда.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг Осиё ишлари бўйича масъули ва Владимир Путиннинг Афғонистон ишлари бўйича махсус вакилининг айтишича, Кобул Москва мезбонлигида ўтказиладиган йиғилишда иштирок этиш учун қатъий қарорга келган. Биз эса эндиликда, ушбу йиғилишни қандай ўтказилиш устида иш олиб бормоқдамиз.
Москва йиғилиши дастлаб, жорий йилнинг 4-сентябр кунида 12 мамлакат жумладан АҚШ иштирокида Россиянинг мезбонлигида ўтказилиши кўзда тутилган эди. Бироқ, Вашингтон ушбу даъватни қабул қилмади.