Озарбайжон Республикаси президенти Аҳвоз терактини қоралади
(last modified Sun, 23 Sep 2018 06:55:38 GMT )
сентябр 23, 2018 11:55 Asia/Tashkent
  • Озарбайжон Республикаси президенти Аҳвоз терактини қоралади

Илҳом Алиев Эрон жанубида содир этилган террорчилик амалиётига норозилик билдирди.

Озартож ахборот агентлигининг хабар беришича, Озарбайжон Республикаси президенти Илҳом Алиев шанба куни Аҳвозда содир этилган террорчилик жиноятларини  қоралаб, шаҳодатга етган  айрим  ҳарбий ва тинч аҳоли вакиллари ( улар орасида болалар ва аёллар ҳам бор) ҳамда жароҳатланган кишилар учун афсусланди.

У террорчиликнинг ҳар шакли ва кўринишига қарши қурашиш зарурлигини таъкидлади.

Ушбу террорчилик амалиёти натижасида ўнлаб киши шаҳид бўлиб, кўплаб одамлар тан жароҳати олишди.

Терактни амалга оширган тўрт нафар террорчи ҳам ҳалок бўлган.

Лондон ва Риёз ҳимояси остида бўлган "Ал- Аҳвозия" террорчилик гуруҳи Аҳвозда содир этилган терактни  зиммасига олган.

Ўтган йилда ҳам  ушбу такфирий гуруҳ "Нур йўловчилари" карвонига қарши қуролли ҳужумларни  амалга оширган эди.