АҚШ ва Украина Россия осмонида назорат парвозини амалга оширади
(last modified Mon, 18 Jul 2016 13:23:39 GMT )
июл 18, 2016 18:23 Asia/Tashkent
  • АҚШ ва Украина Россия осмонида назорат парвозини амалга оширади

АҚШ ва Украина Россия осмонида назорат парвозини амалга оширади

АҚШ ва Украина, Осиқ осмон шартномаси доирасида Россия устидан назорат парвозини амалга оширади, деб маълум қилган ядро хавфсизлигини камайтириш Миллий маркази раҳбари Сергей Рыжков.

Спутник ахборот агентлигининг хабарига кўра, «қўшма назорат парвози 2016 йил 18-23 июль кунлари Американинг ОС-135Б кузатув самолёти ёрдамида амалга оширилади». Рыжковнинг аниқлик киритишича, парвоз аввалдан келишилган йўналиш бўйича ташкил этилади. Шу билан бирга, Америка самолёти бортида россиялик ҳарбий мутахассислар ҳам бўлади.