сентябр 24, 2018 17:36 Asia/Tashkent
  • Ҳиндистонда  ракета синови

Ҳиндистон ракета тизими синовини муваффақиятли амалга оширганини эълон қилди.

ИРНА ахборот агентлиги хабарига кӯра, Ҳиндистон ҳарбийлари душанба куни қуролли кучлар  янги ракета тизимини Одиша штати  қирғоқларида синовдан ӯтказган.

Айтилишича,  бу ракета қалқони ер юзидан 50 километр баландликда бӯлган нишонни нобуд қилишга қодир.

Ҳиндистоннинг  такрор-такрор  ракета синовлар ӯтказиши қӯшни давлатлар, жумладан Хитой ва Покистоннинг  норозилигига сабаб бӯлмоқда.

 

Ёрлиқ