Халқаро Амнистия ташкилоти : АҚШ олий маҳкамаси аъзолигига номзод шахс одамларни қийноққа солган
(last modified Tue, 25 Sep 2018 13:03:47 GMT )
сентябр 25, 2018 18:03 Asia/Tashkent
  • Халқаро Амнистия ташкилоти
    Халқаро Амнистия ташкилоти

Халқаро Амнистия ташкилоти АҚШ сенаторларини инсон ҳуқуқларини бузганлиги сабаб, бу мамлакат федерал олий маҳкамаси аъзолигига номзод шахс ваколатини кўриб чиқиш масаласини кечиктиришга чақирди.

АҚШда босиладиган "Ҳийл" журнали интернет сайтининг хабар қилишича,  Халқаро Амнистия ташкилоти  АҚШ сенаторларига йўллаган мактубида уларни Трамп таклиф қилган номзод Берт Каванани  2001 йил 11 сентябрь ҳужумларда гумон қилинган шахсларни қийноққа солгани тўғрисидаги маълумотларни аниқлашга даъват қилди.

Халқаро Амнистия ташкилоти шунингдек  11 сентябрь ҳодисасидан кейин   инсон ҳуқуқларига зид ва ноинсоний амаллар, бу ҳодисада гумонланган шасхларни ғойиб бўлиши, одам ўғирлаш ва инсонларни қийноққа солишга тегишли ҳужжатларни чуқур текшириш кераклигини эълон қилган.

 11 сентябрь ҳодисалари рўй берган пайтда Кавана АҚШ собиқ президенти- кичик  Жорж Буш  ҳукуматида фаолият этарди.

Берт Кавана шунингдек жинсий тажовузда ҳам айбланмоқда.

 

Ёрлиқ