Диққат! Афғонистон иккинчи Сурия бӯлиши мумкин
(last modified Wed, 26 Sep 2018 11:38:50 GMT )
сентябр 26, 2018 16:38 Asia/Tashkent
  • Диққат! Афғонистон иккинчи Сурия бӯлиши мумкин

Россия Хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушевнинг маълум қилишича, Сурия сценарийси Афғонистонда ҳам такрорланиши мумкин. Бу ҳақда РИА «Новости» Патрушевнинг матбуот котиби Евгений Аношинга асосан хабар бермоқда.

«Бугун Афғонистон ҳудудида ушбу [Сурия] сценарийнинг такрорланиш хавфи ҳақида гапиришимиз мумкин», - деди Патрушев Теҳронда, Афғонистондаги вазиятга ечим топиш бўйича кўп томонлама маслаҳатлашувлар давомида.

Патрушевнинг фикрича, Афғонистондаги вазиятнинг «таназзулга учраши»га сабаблардан бири - ИШИД халқаро террорчилик гуруҳи фаолияти. Унинг эслатишича, 2014 йилда кўпчиликка ИШИД жангарилари Суриядаги вазиятга катта таъсир кўрсатмаётгандек «бўлиб туюлган».

 

Ёрлиқ