Англия Шимолий Қутбга 800 нафар ҳарбийларни сафарбар этди
(last modified Sun, 30 Sep 2018 15:22:08 GMT )
сентябр 30, 2018 20:22 Asia/Tashkent
  • Англия Шимолий Қутбга 800 нафар ҳарбийларни сафарбар этди
    Англия Шимолий Қутбга 800 нафар ҳарбийларни сафарбар этди

Англия ҳар йили қиш ойларида ўн йиллик муддатга саккиз юз нафар денгиз флотидаги кучларни Норвегияга жўнатади. Англиянинг ушбу денгиз кучлари Америка қўшма штатлари, Голландия ва Норвегия ҳарбийлари билан бирга амалиётлар ўтказади.   

Англия мудофаа вазири Шимолий қутбга Россия ҳаракатларига қарши курашиш учун 800 нафар ҳарбийларнинг сафарбар этилгани ҳақида хабар берди. 

Ал-Олам тармоғи тарқатган хабарга кўра, Виямсон Сандий Телеграф рўзномаси билан қилган суҳбатида шундай айтдики, бундан ўн йил олдин Шимолий Қутбда денгиз остида фаолият олиб бориш даври тугагани ҳақида гапиришар эди ва ушбу фаолиятлардан келиб чиққан таҳдид Берлин деворининг қулаши билан барҳам топган эди. 

Бироқ ушбу таҳдид айни пайтда яна такрорланмоқда. Шунингдек у Санди таймга шундай айтдики, биз русларнинг денгиз остидаги фаолиятларини совуқ уруш давридагидек кўрмоқдамиз. Шунинг учун биз Россиянинг ҳаракатларига қарши тегишли чора кўришга мажбур бўлияпмиз. 

Унга кўра, Англия ҳар йили қиш ойларида ўн йиллик муддатга 800 нафар денгиз флотидаги кучларни Норвегияга жўнатади. Англиянинг ушбу денгиз кучлари Америка қўшма штатлари, Голландия ва Норвегия ҳарбийлари билан бирга амалиётлар ўтказади.   

Ёрлиқ