Футбол юлдузи Марадонанинг Мессига қилган тавсиялари
(last modified Mon, 01 Oct 2018 15:30:27 GMT )
октябр 01, 2018 20:30 Asia/Tashkent
  • Футбол юлдузи Марадонанинг  Мессига қилган тавсиялари

Аргентиналик футбол афсонаси Диего Марадона "Барселона" ҳужумчиси Лионель Мессига кутилмаган маслаҳатни берди.

«Мессига Аргентина терма жамоасига умуман қайтмасликни маслаҳат бераман. Бу ерда барчаси учун, ҳаттоки ўсмирлар терма жамоаси мағлубиятга учраса ҳам, уни айбдор қилишмоқда.

Қани кўрайликчи, ундан бошқа яна ким масъулиятни ўз зиммасига олар экан. Аргентина терма жамоаси мени бошқа қизиқтирмай қўйди. Бу барчага тегишли. Биз терма жамоага бўлган эҳтиросни йўқотиб қўйдик», – деди Марадона.

Эслатиб ўтамиз, ЖЧ-2018дан кейин Месси терма жамоадан танаффус олди. У 2019 йилга қадар ўзини Аргентина йиғинларига чақирмасликни сўради.

 

 

 

 

 

Ёрлиқ