Халқаро Суд Эроннинг АҚШ устидан тақдим этган шикоятини кўриб чиқди
(last modified Wed, 03 Oct 2018 11:51:22 GMT )
октябр 03, 2018 16:51 Asia/Tashkent
  • Халқаро Суд Эроннинг АҚШ устидан тақдим этган шикоятини кўриб чиқди
    Халқаро Суд Эроннинг АҚШ устидан тақдим этган шикоятини кўриб чиқди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро суди АҚШдан Эронга қарши жорий этилган баъзи санкцияларни олиб ташлашни талаб қилди

Халқаро Суд Эроннинг АҚШ устидан тақдим этган шикоятини кўриб чиқиш бўйича ўз ваколатини тасдиқлаш билан бирга, мазкур суднинг якуний қарори қабул қилингунига қадар Вашингтонни Эронга қарши жорий этган инсонпарварлик чекловларини ва авиация соҳасидаги тақиқларни олиб ташлаш учун масъул этиб қўйди.  

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, БМТ Халқаро Суди чоршанба куни Эрон томонидан АҚШ билан дўстлик шартномасига боғлиқ сўровини кўриб чиқиш мақсадида вақтинчалик қарор қабул қилиш учун йиғилиш ўтказди.

БМТ Халқаро суд раиси Абдулқавий Юсуф Эрон ядровий келишувини ўрганиб чиқиш ва АҚШ президенти Доналд Трамп кўрсатмасига биноан, Американинг ушбу келишувдан бир ёқлама чиқиб кетишини кўриб чиқиш ва АҚШ томонидан Эронга қарши бир томонлама санкцияларни жорий этилиши ҳақида шундай айтдики,

Эрон ва АҚШ ўртасида 1955 йилда эришилган дўстлик битимига мувофиқ икки мамлакат ўртасидаги ихтилоф юзага чиққан бўлса ва ушбу низо ва зиддият дипломатик йўллар билан ҳал этилмаса, томонлар Халқаро Суд орқали ҳал этилишини сўраб мурожаат қилиш мумкин бўлади. Ядровий келишув мавзусида ҳам ҳар иккала шартларга ишора қилиб ўтилган. Шунинг учун Халқаро суд маҳкамаси ушбу ишни кўриб чиқиш ваколатига эгадир.      

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Халқаро суди АҚШдан Эронга қарши жорий этилган баъзи санкцияларни олиб ташлашни талаб қилди. 

Қайд этилишича, АҚШ Эронга қарши инсонпарварлик ёрдами ва фуқаролик авиацияси хавфсизлиги билан боғлиқ маҳсулот ҳамда хизматларнинг импортига таъсир қиладиган санкцияларни олиб ташлаши лозим.

Президент Дональд Трамп Теҳрон билан ядровий битимдан чиққач, АҚШ санкцияларни қайта тиклашга киришди. Эрон август ойи охирида БМТ судида Америка Қўшма Штатлар санкциялари туфайли суд жараёнини бошлади.