Эрдуған: Америка Суриядаги террорчиларнинг ҳомийсидир
(last modified Fri, 05 Oct 2018 13:41:21 GMT )
октябр 05, 2018 18:41 Asia/Tashkent
  • Эрдуған: Америка Суриядаги террорчиларнинг ҳомийсидир

Туркия президенти Американинг терроризмга қарши курашиш ҳақидаги иддаоларини рад қилиб, деди: Америка кейинги бир неча йил давомида Суриядаги фаол террорчи гуруҳларга 19 минг юк машинасида қурол-яроқ ва уруш лавозимлари етказиб берган.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кӯра пайшанба куни Ражаб Таййиб Эрдуған Истамбулдаги "Нотинч дунёга тинчлик ва хавфсизликни қайтаришнинг янгича талқини" анжуманида сӯзлаган нутқида Америкадан террорчи гуруҳларни қӯллаб-қувватлашни тӯхтатишини талаб қилди. 

Туркия президенти деди: Сурия буҳронининг илк кунларидан бугунгача Суриядаги фаол террорчи гуруҳларга 19 минг юк машинасида қурол-яроқ ва уруш лавозимлари етказиб берган Америка бу буҳроннинг янада чуқурлашувига кӯмаклашди.

Эрдуғон, шунингдек, АҚШнинг Сурияда бир неча ҳарбий базаси борлигини таъкидлаб, илова қилди: бу ҳарбий базалар ноқонуний бӯлиб, улар  мамлакатдаги танглик ҳолатини авж олдиришга хизмат қилади.

Туркия президенти БМТга аъзо 193 мамлакатнинг барчаси Хавфсизлик Кенгашининг доимий аъзолигига қабул қилиниши ва бу мамлакатларнинг ҳар бири навбат билан бу нуфузли Кенгашга раислик қилиши лозимлигини таклиф қилди.

"Шундай қилинмаса, бугунги беш аъзо давлат томонидан дунёнинг хавфсизлиги таъминланишига умид қилиб бӯлмайди"--илова қилди Ражаб Таййиб Эрдуған.

Ёрлиқ