АҚШ армияси янги бактерияли қурол яратиш пайида
октябр 06, 2018 13:18 Asia/Tashkent
Бу ҳақда Британия газеталаридан бири маълум қилган.
Англияда нашр бўладиган "The Independent" газетасининг жума кунги хабарига кўра, олимлар АҚШ армиясининг ҳашаротлар орқали вируслар тарқатиш борасида амалга ошираётган синовлари янги бактерияли қуролга айланиши ҳақда огоҳлантиришган.
Ушбу газетанинг таъкидлашича, АҚШ армиясининг бу лойиҳаси ошкор бўлганидан кейин бошқа мамлакатлар ҳам унга қарши привентив куч сифатида бу каби лойиҳаларга қўл уришлари мумкин. Натижада дунёнинг турли нуқталарида бактерияли уруш юзага келиш эҳтимоли мавжуд.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам бу борада огоҳлантирган ва дунёнинг турли минтақаларида Америка 30га яқин махфий биологик лабараторияларга эга эканлигини таъкидлаган.