Саудия Арабистони ва Жамол Хошуқжийнинг йўқолгани
(last modified Sun, 07 Oct 2018 07:56:04 GMT )
октябр 07, 2018 12:56 Asia/Tashkent
  • Саудия Арабистони ва Жамол Хошуқжийнинг  йўқолгани

Арабистоннинг Туркиядаги консуллигида арабистонлик журналист изсиз ғойиб бўлган.

Саудия Арабистони танқидчиси журналист Жамол Хошуқчжий ўтган сешанба куни Истанбул шаҳридаги Арабистон консуллиги биносига кирганидан кейин изсиз  юқолган.

Ҳолбуки, Арабистон консуллиги  унинг консуллик биносига кирганини инкор этади. Туркия полицияси эса видео тасвирлар асосида журналист Жамол Хошуқжийнинг  Истанбул шаҳридаги Арабистон биносига кирганини ва урдан чиқмаганини тасдиқлайди.

Туркия президенти идорасининг матбуот котиби Иброҳим Колин  бу борада очиқ-ойдин ушбу сўзларни баён қилган: арабистонлик журналист Арабистон консуллик биносига кирганидан кейин ғойиб бўлган ва Туркия масъулларининг ақидаларига кўра, у ҳанўз  ҳам ушбу консуллик биносидадир.

"Арабистон" газетасининг бош муҳаррири  ва Арабистон ҳукуматининг танқидчиси бўлган Жамол Хошуқжийнинг тақдири Саудия Арабистони сиёсатларини танқид қилган бошқа кишиларнинг тақдирига ўхшагани назарга ташланмоқда.Зеро ўтган бир  йил давомида  Арабистон ҳукумати сиёсий фаоллар ва диний тарғиботчиларга қарши кучли босимларни амалга оширмоқда.

Хошуқжий  Ар-Риёздаги ҳозирги сиёсатни танқид қилиши билан танилган. 2017 йилда у ватанидан чиқиб кетиб, Қўшма Штатларда жойлашди. Журналист мунтазам равишда The Washington Post нашрига мақолалар ёзади. Унда Саудия Арабистондаги вазият ва давлатнинг ташқи сиёсати таҳлил қилинади, ҳукуматнинг муаммоли томонлари яширилмайди ва Ар-Риёз танқид қилинади. Аввалроқ,  у Саудия Арабистонидаги "Аl-Watan" газетасининг бош муҳаррири бўлиб ишлаган ва Баҳрайнда жойлашган ҳамда саудиялик ишбилармонлардан бирига тегишли бўлган "Al-Arab" телеканалини бошқарган. 

Туркия полицияси саудиялик журналист Жамол Хошуқжийни  Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигида ўлдирилганини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post нашри ва Reuters  ахборот агентлиги хабар бермоқда.      

“Туркия полициясининг дастлабки тахминига кўра, жаноб Хошуқжий  Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилган. Фикримизча, қотиллик қасддан содир этилган ва журналистнинг жасади консулликдан олиб чиқиб кетилган”, деб айтган туркиялик мансабдор шахс.

WP’нинг таъкидлашича, журналист жорий ҳафта бошида Саудия Арабистонидан Туркияга келган, 15 кишидан иборат гуруҳ томонидан ўлдирилган. Гуруҳ Истанбулга икки самолётда келган ва журналист консулликда бўлган куни у ерга етиб келган ҳамда кўп ўтмай мамлакатни тарк этган. Туркия полицияси бу кишиларнинг шахсини ўрганишга уринмоқда.  

Саудия Арабистони бош консуллигида барча айбловлар асоссиз эканлиги айтилмоқда. У ерда Истанбулга 6 октябрда журналистнинг йўқолишини тергов қилиш учун саудиялик терговчилар келгани маълум қилинган.

Журналист The Washington Post учун мақолалар ёзган ва уларда Саудия Арабистони ҳукуматини танқид қилган. Хошуқжий 2- октябрда Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллигига ҳужжатларни расмийлаштиргани келиб, изсиз ғойиб бўлган. У билан бирга консулликка келган ва ичкарига киритилмаган қаллиғига 5 соат ўтгач бўлажак турмуш ўртоғи консулликни тарк этгани маълум қилинган. Ўшандан бери журналист ва унинг яқинлари орасида алоқа йўқ. Журналист 2017 йилда Саудия Арабистони ҳукумати уни ҳибсга олиши ёки мамлакат ташқарисига чиқармай қўйиши хавотири билан АҚШга кўчиб ўтган.

Халқаро ҳуқуққа доир конвенцияда  "мажбурий йўқолиш" деган ибора мавжуд ва ушбу конвенция 1910 йилда кучга кирган ва халқаро қонунлар асосида барча шахслар манфаатини ҳимоя этади. Давлатлар, гуруҳлар ва шахслар томонидан "мажбурий йўқолиш"га сабаб бўлувчи ҳолатлар  ҳар бир шароитда жиноят ҳисобланади.

Ҳолбуки, Саудия Арабистони журналист Жамол Хошуқжийнинг ғойиб бўлгани тўғрисида бирон маълумот ва ҳужжатни тақдим этмаса, ушбу журналистга нима бўлгани мубҳамлигича қолса, Саудия Арабистони ҳукумати "мажбурий йўқолиш" жиноятини содир этган бўлади. Халқаро ҳуқуқ конвенцияси  томонидан белгиланган қонун ва қоидаларга мувофиқ бу  каби жиноятлар инсониятга қарши жиноят ҳисобланади.