Танқидчи журналистнинг қотили Ол Сауд режимидир
(last modified Sun, 07 Oct 2018 09:15:07 GMT )
октябр 07, 2018 14:15 Asia/Tashkent
  • Танқидчи журналистнинг қотили  Ол Сауд режимидир

"Вашингтон Пост" газетаси арабистонлик журналистнинг ўлимида Ол Саудни айблаган.

Туркия полициясига таяниб "Вашингтон Пост" газетасининг ёзишича, арабистонлик журналист Жамол Хошуқжийнинг қатли  олдиндан режалаштирилган амалиёт асосида бўлган.

Берилган маълумотларга кўра, Жамол Хошуқжий  Саудия Арабистони консуллигида ўлдирилган. Қотиллик қасддан содир этилган ва журналистнинг жасади консулликдан олиб чиқиб кетилган.

"Вашингтон Пост"’нинг таъкидлашича, журналист жорий ҳафта бошида Саудия Арабистонидан Туркияга келган  гуруҳ томонидан ўлдирилган. Гуруҳ Истанбулга икки самолётда келган ва журналист консулликда бўлган куни у ерга етиб келган ҳамда кўп ўтмай мамлакатни тарк этган. Туркия полицияси бу кишиларнинг шахсини ўрганишга уринмоқда.

Айрим манбаларнинг таъкидлашича, арабистонлик танқидчи журналист қийноқлар остида қатлга етказилган.

Халқаро Амнистия ташкилотига кўра, Саудия ҳукуматини танқид қилувчи шахсларнинг жонлари  Арабистондан ташқарида ҳам  хатардадир.

Ёрлиқ