Баҳрайн 14 феврал қиёмининг тўққиз йиллиги ва ҳукумат зўравонлиги кучайишининг жараёни
2020 йил 14 феврал куни Ол-Халифа режимига қарши Баҳраён халқи қиёмининг 9 йилллиги ва ушбу қиёмнинг 10 йилллиги кириб келиши муносабати билан тўғри келади.
Баҳраён халқи 2011 йили араб мамлакатларининг аксариятидек кичик ушбу мамлакатнинг диктаторлик ҳукуматига қарши эътирозини бошлади. Баҳрайнда қудратни ўз қўлига олган Ол-Халифа режими бу мамлакатнинг маҳаллий ҳукумати ҳисобланмайди ва бу режимнинг асли келиб чиқиши Арабистонга тегишлидир.
Баҳрайнда Ол-Халифа режимининг ҳукумат тизими камситиш, адолатсизлик, жамият таркибини ўзгартириш ҳамда сиёсий босим ўтказишдан ташкил топган. Бу кўрсатгичлар 2011 йили Ол-Халифа режимига қарши қайта эътирозлар шаклланишининг асосий омилига айланган эди.
Баҳрайн ва бошқа араб мамлакатларининг эътирозлари ўртасида иккита фарқ мавжуд:
Биринчи фарқ шундан иборатким, Баҳрайн халқи эътирозлари дастлаб тинчлик характерга эга эди. Чунки халқ Ол-Халифа режими қудрат бошидан кетишини талаб қилмаган эди, балки қонуний подшолик ҳукуматини ташкил этиш ва тизимга ислоҳотлар киритиш масаласини талаб қилган эдилар.
Иккинчи фарқ эса шундан иборат эдиким, бошқа мамлакатларнинг ўзгаришларига хилоф тарзда хорижий бир мамлакат халқ эътирозларини бостириш учун Баҳрайнга ҳужум қилди. Саъудия Арабистони 2011 йил 14 феврал куни, яъни халқ эътирозлари бошланишидан бир ой ўтгач Ол-Халифа режимига кўмак бериш мақсадида Баҳрайнга ҳужум қилди.
Ол-Саъуд режими Форс кўрфази ҳамкорлик кенгашининг "орол қалқони" лойиҳаси доирасида, бу ҳужумни амалга оширди, -дея иддао қилди. Ҳолбуки, бу лойиҳа хорижий агрессияга учраган бир мамлакатга кўмак бериш учун фойдаланиши лозим эди. Ол-Халифа истаги билан амалга оширилган Арабистоннинг Баҳрайнга қарши ҳужуми Баҳрайн халқининг тизим структурасига ўзгартириш киритиш талабини тизимни бутунлай ағдариш томон етаклади.
Халқ эътирозларини бостиришига қўшимча, Ол-Халифа мавжуд вазъиятга мухолиф бўлган шахсларни фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум этиш каби қупол муносабатлардан фойдаланди. Бироқ, 2011 йилдан бошлаб 2019 йилгача, яъни 8 йил давомида 660 нафар баҳрайнлик фуқаролар фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум этилди. Ол-халифа режими фақат 2019 йилнинг дастлабки 6 ойида 334 нафар баҳрайнликни фуқаролик ҳуқуқидан маҳрум этди. Бу нарса шуни кўрсатадики, халқ қиёмининг 9 йиллигида душманлик ва қупол муносабатда бўлиш жараёни ортиб бормоқда.
Эътирозчиларни ҳибсга олиш, уларни қўлга олиш ҳамда уларни ўлим жазосига маҳкум этиш Ол-Халифа режимининг баҳрайнлик эътирозчиларга қарши қўллаган сайъ-ҳаракатлари жумласидандир.
Кичик мамлакат Баҳрайн 5 минг нафардан ортиқ сиёсий маҳбусга эга. "Мирьотул-Баҳрайн" вебсайтининг берган маълумотига кўра, 2019 йил январ ва май ойи ўртасида 141 нафар баҳрайнликка қарши абадий қамоққа олиш ҳукми содир этилди.
Австралияда жойлашган Марказул-Халиж агентлиги ҳам 2019 йилда абадий қамоққа олиш ҳукмини олган фуқароларнинг фуқаролиги бекор қилинган,-деб ёзди. Ўтган 9 ой давомида баҳрайнлик мухолиф фуқаролар ва сиёсий фаоллар учун 26 та ўлим жазоси содир этилдиким, ундан 5- таси ижро этилди.
Муҳим масала шундан иборатки, баҳрайнлик фуқароларга қарши Ол-Халифанинг қупол муносабат қилиши кенг авж олгани ва ушбу мамлакатда, айниқса 2019 йилда бу режимнинг хафақон вазъиятини вужудга келтирганига қарамай дунё жамоатчилиги, айниқса инсон ҳуқуқлари ҳақида иддао қилувчи мамлакатлар бу масалага нисбатан сукут сақлашмоқда. Бундай сукут сақлаш ҳамма нарсадан олдин америкалик машҳур тадқиқотчиси Грохам Фоллер назарияси нишонасидирким, Баҳрайннинг мусулмонларини "ўнитилган мусулмонлар",- деб атаган эди.