Туркия Саудия Арабистони бош консулхонасида тинтув ўтказмоқчи
(last modified Mon, 08 Oct 2018 14:51:18 GMT )
октябр 08, 2018 19:51 Asia/Tashkent
  • Туркия Саудия Арабистони бош консулхонасида тинтув ўтказмоқчи

Туркия Саудия Арабистонига Истанбулда жойлашган мамлакат бош консулхонасида тинтув ўтказишга рухсат беришни сўраб мурожаат қилди.

Туркиянинг НТВ телеканали тарқатган хабарга кӯра  бундай мурожаат саудиялик мухолиф журналист Жамол Хошуқжийнинг изсиз йўқолиши билан боғлиқ. Мавжуд маълумотларга кўра, тинтув ўтказиш илтимоси  Саудия Арабистонининг Анқарадаги элчисига юборилган.

Айтилишича,   Туркия Ташқи ишлар вазирлиги ӯтган чоршанба куни айни шу масалада Саудия Арабистонининг Анқарадаги  элчисини чақиртирган эди.

Жамол Хошуқжий  Риёздаги ҳозирги сиёсатни танқид қилиши билан танилган. Журналист ӯтган йили Арабистон сиёсатчиларининг   айрим қилмишлари, жумладан Риёзнинг Яманга уюштирган ҳарбий ҳужумини қоралаши ортидан қамоққа олинишидан хавфсираб,  ватанидан чиқиб кетган эди.