АҚШнинг БМТдаги элчиси Ники Ҳейли истеъфога чиқди
(last modified Tue, 09 Oct 2018 15:22:52 GMT )
октябр 09, 2018 20:22 Asia/Tashkent
  • АҚШнинг БМТдаги элчиси Ники Ҳейли истеъфога чиқди

Президент Доналд Трамп АҚШнинг БМТдаги элчиси Ники Ҳейли истеъфосини қабул қилди.

Эрон телерадиокомпанияси тарқатган хабарга кӯра, Оқ уй мулозимлари  бугун Президент Доналд Трамп АҚШнинг БМТдаги элчиси Ники Ҳейли истеъфосини қабул қилганини маълум қилишди.

Хейли  2017 йилнинг январидан буён ушбу лавозимда фаолият кўрсатиб келаётганди.

Axios нашрининг ёзишича эса Хейлининг кетиши Трамп маъмурияти учун кутилмаган сюрприз бўлди.

Трамп президентлиги даврида Америка давлат мулозимларининг истеъфо бериши ёхуд ишдан бӯшатилиши мамлакат тарихида мисли кӯрилмаган даражада кӯпдир.