Россияда ноқонуний қурол-яроқ ишлаб чиқарадиган тармоқлар йўқ қилинди
(last modified Wed, 10 Oct 2018 05:46:27 GMT )
октябр 10, 2018 10:46 Asia/Tashkent
  • Россияда ноқонуний қурол-яроқ ишлаб чиқарадиган тармоқлар йўқ қилинди
    Россияда ноқонуний қурол-яроқ ишлаб чиқарадиган тармоқлар йўқ қилинди

Россия хавфсизлик кучлари ноқонуний тарзда қурол-яроқ ва ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган тармоқни йўқ қилди. 

Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия оммавий ахборот воситаларининг маълум қилишича, Россия федерал хавфсизлик хизмати Петрозавод ва Санктпетербург шаҳарларида уюшган жиноятчи гуруҳлар томонидан портловчи моддалар ишлаб чиқариш тармоқларини аниқлади ва ушбу тармоқларни бартараф этди. 

Ушбу хабарга кўра, Россия хавфсизлик кучлари мазкур иккала шаҳарда қурол ва ўқ-дорилар ишлаб чиқарадиган замонавий заводни ҳамда Драганов аслаҳа ишлаб чиқарадиган ва таъмирлайдиган лабараторияни йўқ қилишди. 

Россия Федерал хавфсизлик хизматининг баёнотида келишича, Федерал хавфсизлик хизмати кучларининг амалиёти натижасида ушбу тармоқни йўлга қўйган шахсларнинг уйларида катта миқдордаги қуроллар, қўлда ясалган бомбалар, ўқ-дорилар топилган. 

Россия федерал хавфсизлик ташкилоти яқинда ҳам Украина хавфсизлик хизматига қарашли бўлган ИШИД террорчилик гуруҳининг бир нафар аъзосини Смоленск шаҳрида қўлга олингани ҳақида хабар берган эди.