БМТ қошидаги болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қӯмитасининг Арабистон жиноятлари ҳақидаги ҳисоботи
Ал-Маёдин телеканали хабарига кӯра БМТ қошидаги болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қӯмитаси ӯзининг сӯнгги ҳисоботида Арабистон ва унинг иттифоқчилари томонидан олиб борилган жанглар натижасида 1200 нафар яманлик болалар ӯлдирилганлигини таъкидлади.
Ал-Маёдин телеканалининг хабарига кӯра БМТ қошидаги болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қӯмитаси ӯзининг бугун нашр эттирган сӯнгги ҳисоботида Яманнинг тинч аҳоли яшайдиган минтақаларига ҳаво ҳужумларини уюштиришнинг олди зудлик билан олинишини таъкидлаган.
18 нафар мустақил таҳлилчилардан иборат бу қӯмита Арабистоннинг Ямандаги ҳужумлар жараёнида йӯл қӯйган ӯз хатоларини зудлик билан тузатишга ваъда берганига ишора қилиб,илова қилди: Ана шундай ваъда берилганига қарамай, яманлик болалар ҳамон ӯлдирилмоқда, майиб-мажруҳ этилиб, етим-есирга айлантирилмоқда.
БМТ қошидаги болалар ҳуқуқини ҳимоя қилиш қӯмитасининг ҳисоботида келтирилишича, Яманга қарши 43 ой давомида Саудия Арабистони ва унинг иттифоқчилари томонидан олиб борилган қақшатқич жанглар натижасида Яман мисли кӯрилмаган инсоний фожеаларга юзланган.