Қандаҳор полицияси бошлиғи ўлдирилди
(last modified Thu, 18 Oct 2018 13:34:35 GMT )
октябр 18, 2018 18:34 Asia/Tashkent
  • Қандаҳор полицияси бошлиғи ўлдирилди
    Қандаҳор полицияси бошлиғи ўлдирилди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти полицияси бошлиғи генерал Абдураззоқ пайшанба куни ушбу вилоят ҳокимлигида содир этилган отишмада ҳаётдан кўз юмди

Афғонистоннинг Қандаҳор вилоят полицияси бошлиғи қуролланган гуруҳ отишмасида ҳалок бўлди. 

Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг Кобулдан тарқатган хабарига кўра, Афғонистоннинг Қандаҳор вилояти полицияси бошлиғи генерал Абдураззоқ пайшанба куни ушбу вилоят ҳокимлигида содир этилган отишмада ҳаётдан кўз юмди. 

Аммо, НАТОнинг америкалик қўмондони Скот Милер ушбу отишмада омон қолди. Шунингдек, мазкур отишмада Қандаҳор полицияси бошлиғи генерал Абдураззоқ билан ҳамроҳ бўлган Афғонистон давлатига қарашли бўлган телевидениянинг суратга олувчиси ҳалок бўлди. 

Шунингдек, яна тўрт нафари жумладан икки нафар америкалик ҳарбийси, Қандаҳор миллий хавфсизлик идораси бошлиғи ва ушбу вилоят ҳокимлигининг матбуот котиби ҳам оғир тан жароҳати олди.  

Ҳозирга қадар ушбу ҳужум масъулиятини ҳеч қайси бир гуруҳ ёки шахс ўз зиммасига олмаган.