Арабистонлик журналистни қатл этишда гумон қилинаётган шахсларнинг янги суратлари эълон қилинди
(last modified Fri, 19 Oct 2018 13:24:47 GMT )
октябр 19, 2018 18:24 Asia/Tashkent
  • Арабистонлик журналист
    Арабистонлик журналист

Бугун Туркиянинг " Сабоҳ" газетаси Истамбулдаги Саудия Арабистони консулхонасида танқидчи журналист Жамол Хошиқчийни қатл этишда гумон қилинаёган бир гуруҳ арабистонликларнинг янги суратларини нашр этди.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Туркияда нашр этиладиган  "Сабоҳ" газетаси турк хавфсизлик кучлари кузатув камерада тушган саудиялик ушбу гуруҳ аъзоларини қаерга бориши ва ким билан учрашишини аниқлашган. Кузатув камералари бу гуруҳ аъзоларини жорий йилнинг биринчи октябрида Истанбулдаги Арабистон консулхонасига киришгани ва куни кеча ҳам Истанбул аэропортидан  Риёдга учиб кетганини исботламоқда,  деб ёзди.

Мазкур газетанинг ёзишича, Жамол Хошиқчийни қатл этишда гумон қилинаётган Мансур Абуҳусейн ва Ноиф Аларифий номли икки нафар арабистонликлар  биринчи октябрь куни соат 16:14 дақиқада махсус бир самолёт ҳамда Муҳаммад Алҳувсовий , Холид Алҳаттобий ва Машъал Албастоний номли  3 нафари ҳам  2 октябрь куни соат 1:52 дақиқада Истанбул шаҳридаги "Отатурк" номидаги аэропортга келганлар.

Кеча Туркиянинг " Сабоҳ" газетаси айрим ОАВ уни Жамол Хошиқчийнинг асосий қотили сифатида эълон қилган Моҳир Абдулазиз Мутриб номли арабистонлик суратларини ҳам эълон қилди.

 

Ёрлиқ