20 лик гуруҳининг йиғилиши доирасида Россия ва Хитой раҳбарлари учрашдилар
(last modified Sun, 04 Sep 2016 12:52:37 GMT )
сентябр 04, 2016 17:52 Asia/Tashkent
  • Си Цзиньпин россиялик касбдоши Владимир Путин
    Си Цзиньпин россиялик касбдоши Владимир Путин

Хитой халқ республикаси президенти Си Цзиньпин россиялик касбдоши Владимир Путин билан учрашганида Пекин ва Москва давлатлари ҳокимият ҳаққини сақлаш заминасида бир бирларини сиёсий нуқтаи назардан ҳимоя қилишни янада кучайтиришлари керак деб эълон қилди.

Итар Тасс ахборот агентлиги хабарига кўра, Хитой халқ республикаси  президенти  Жи-20 гуруҳининг йиғилишида Россия президентининг иштирок этиши  бу йиғилишда кўпроқ яхши натижаларга эришишга сабаб бўлишига умид қилди.

У ўз сўзларида  ўтган июн ойида Хитой ва Россия ўртасида имзоланган келишув ва  ўзаро ҳамкорликларни чуқурлаштириш учун ҳар икки мамлакатнинг саъй ҳаракатларига ишора қилар экан, ўта тез суръат билан ўзгариб кетаётган бугунги дунёда  икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни кенгайтириш жуда муҳим масала ҳисобланади деб қўшимча қилди

Си Цзиньпин шунингдек  ҳар икки мамлакатни  ўзаро келишувларни зудлик билан амалга оширишдаги алоқаларини яхшилантиришларига умид билдирди.

 

Ёрлиқ