Осиё ва Европа давлатларининг раҳбарлари ядровий келишувни қўллаб- қувватлашди
(last modified Sat, 20 Oct 2018 09:52:47 GMT )
октябр 20, 2018 14:52 Asia/Tashkent
  • Осиё ва Европа давлатлари
    Осиё ва Европа давлатлари

АҚШ давлати 2015 йилда Эрон билан ядровий келишув имзолаган 5+1 мамлакатлардан бири бўлса-да, аммо бу мамлакат президенти Дональд Трапм ҳардоим ушбу муҳим халқаро битимга қарши чиқиб, уни энг ёмон келишув дея иддао қилган.

 Трамп 2018 йилнинг 8 май кунида АҚШни ядровий битимдан чиққанини ҳамда август ва ноябрь ойларида Эронга нисбатан янги  ядровий санкциялар қўллаш қарорига келганини эълон қилди.

Трампнинг 5+1 гуруҳига аъзо бошқа давлатларни ўз қарорини қўллаб- қувватлашишни таклиф қилишига қарамай, Осиё ва Европа давлатларининг раҳбарлари жума куни Парижда ўтказган йиғилишида  Эрон билан ядровий келишувни қўллаб- қувватлаб ушбу битимнинг аҳамиятли эканлигини таъкидлашди.

Ушбу давлаталарнинг раҳбарлари  ядровий келишувни риоя қилиши ҳамда уни ўз мақсадларига эришишлари йўлидаги муҳим йўналиш ва халқаро келишув эканлигини маълум қилишди.

Европа  масъулларининг айтишларича, Осиё давлатлари ҳам ядровий келишувни мукаммал ижро этилишига қизиқиш билдиршмоқда.

Европа иттифоқининг ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини пайшанба куни  Asia–Europe Meeting - Осиё ва Европа 12 йиғилишда дедики, ядровий келишувни сақлаш борасидаги Осиё мамлакатларининг позицияси Европа  позициясига мос келади.

Европа давлатлари ва ядровий битимни имзолаган бошқа давлатлар вакиллари  АҚШ президенти Дональд Трампнинг биртомонлама равишда  ядровий келишувни тарк этганига қарши эканлигини таъкидлаб,  ушбу муҳим халқаро келишувни сақлаб қолиши учун саъй -ҳаракатларини оширишни таъкидладилар.

Европа Иттифоқи шунингдек Эрон билан ўз компаниялари алоқаларини қўллаб қувватлаш учун пакетларни ҳамда Европанинг Эрон билан молиявий ҳамкорикларини таъминлаш  учун СПВ  деб номланган молиявий мехназимни тақдим этишини эълон қилди.

Хонум Могерини олдин ҳам махсус молиявий механизм жорий йилнинг ноябрида ишга тушиши ҳақида хабар қилганди.

Asia–Europe Meeting  гуруҳининг ядровий келишувни сақлаш зарурати ҳақидаги  позицияси Трампнинг ядровий келишувга қарши сиёсатларига яна зарба бўлди.

Asia–Europe Meeting га аъзо мамлакатлар ва институтларининг нуқтаи назаридан  ядровий битимнинг бузилиши ва ё бекор этилиши Халқаро тинчлик, сулҳ ва  барқарорликига манфий таъсирини ўтказади. Бироқ ушбу гуруҳни Европадаги аъзолари  ядровий келишвини бекор этилиши Европа Иттифоқининг дипломатик обру- эътиборига путур етказади деган ақидага эгалар.

Ушбу ақидалар Европа Иттифоқининг юқори лавозимдаги мулозимлари, жумладан Федерико Могерини ва бошқа  айрим Европалик лидерларини ядровий келишувининг яроқлигини инобатга олиб уни сақлашга ҳаракат қилишларига замин яратган.

Шундай қилиб Вашингтон давлатининг психологик уруши ва таҳдидларига қарамай Брюссел ядровий келишувни сақлаб қолиши учун лозим чора- тадбирларни давом эттирмоқда.

Энди Европа Иттифоқи ҳам  ядровий келишвни ҳимоя қилиш мақсадида Европа ва Осиё позициясини бирлаштииш учун Asia–Europe Meeting га аъзо давлатлар раҳбарларининг йиғилишидан фойдаланмоқда.

Абатта бу Трамп давлати учун ёмон янгиликдир.

Зеро Трамп давлати  Халқаро миқёсидаги норозиликлар ва мухолифатлар туфайли, Саудия Арабистони, Араб Амирликлари ва сиоинстик режими сингари Яқин Шарқдаги ўз иттифоқчиларидан ташқари бошқа тарафдор топа олмаган.

Аслида бу гуруҳдаги мамлакатлар сонини ҳисобга олган ҳолда шуни айтиш мумкинки ядровий келишувни сақла қолиши учун глобал қарашлар мавжуд.

Европа Комиссиясининг Asia–Europe Meeting гуруҳи, Европа Иттифоқининг 28 аъзоси,  Жанубий-Шарқий Осиё  минтақавий ҳамкорлик иттифоқининг 12 аъзоси, ҳамда 3 минтақавий гуруҳ ва айрим давлатлар жумладан Муғулистон, Покистон, Австралия, Янги Зеландия, Бангладеш, Қозоғистон, Россия, Новрегия, Швейцария ва Хорватиядан ташкил топган.

Ҳозида ушбу гуруҳда 53 шерик в 2 халқаро ташкилот иштирок этмоқда.

 

 

Ёрлиқ