Нигерияда мусулмонлар ва христианлар тўқнашувида 55 киши ҳалок бўлди
октябр 21, 2018 21:23 Asia/Tashkent
Нигерияда мусулмонлар ва христианлар тўқнашувида 55 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Тўқнашув мамлакат шимолидаги Кадуна штатининг Касуван Магани шаҳрида рўй берди. Айтилишича, тартибсизликлар маҳаллий бозордан бошланди. Бир неча кун олдин бозорда рўй берган жанжалда икки киши ҳалок бўлган, аммо полиция етиб келиб, оломонни тарқатиб юборган эди.
Аммо эртасига адара этник гуруҳи вакиллари бўлган христианлар мусулмонларнинг уйларига ўт қўйди. Шундан сўнг тартибсизликлар яна авж олди.
Полиция 22 кишини қўлга олди.
Ёрлиқ