Эрдўғон: Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича текширувлар натижаси сешанба куни эълон қилинади
(last modified Mon, 22 Oct 2018 06:02:59 GMT )
октябр 22, 2018 11:02 Asia/Tashkent
  • Эрдўғон: Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича текширувлар натижаси сешанба куни эълон қилинади
    Эрдўғон: Жамол Қошиқчининг ўлдирилиши бўйича текширувлар натижаси сешанба куни эълон қилинади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғонга кўра, арабистонлик танқидчи жураналистнинг иши бўйича дастлабки текширувлар натижаси сешанба куни эълон қилинади

Британия, Франция ва Германия қўшма баёнотида саудиялик журналист Жамол Қошиқчининг ўлдирилишини кескин қоралади ва Саудия Арабистони ҳукуматини фожиа тафсилотларини зудлик билан аниқлашга чақирди.

"Саудия Арабистонининг Истанбулдаги консуллиги биноси ичида Жамол Қошиқчи шафқатсизларча ўлдирилгани ҳақида бир неча кун ташвиш билдирилди, аммо бу воқеанинг тасдиқланиши карахт аҳволга солиб қўйди. Қотилликни ҳеч нима билан оқлаб бўлмайди ва биз буни кескин тарзда қоралаймиз", — дейилади уч давлат баёнотида. 

20 октябрда Саудия Арабистони Истанбулдаги консуллигида журналист Жамол Қошиқчининг ўлганини тан олди. Журналистнинг иши бўйича мамлакатнинг 18 фуқароси қўлга олинган. Бундан ташқари, Саудия Арабистони подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд Умумий разведка хизмати раҳбари ўринбосари, генерал Аҳмад Асирийни ишдан бўшатган.