АҚШ Саудия Арабистонига қурол сотмаслиги мумкин
АҚШнинг бир қатор сиёсатчилари ва давлат мулозимлари Қошиқчини қатл этиш жараёни хусусидаги Ол Сауд режимининг сенарияларини рад этиб, Вашингтон -Риёз ўртасидаги муносабаарларни камайтиришни таъкидлашмоқда.
Факс нюс ахборот агентлигининг хабар қилишча, АҚШнинг Эленой штатидаги демократик партия сенатори Ричард Дурбин Ол Сауд режимини танқид қилувчи журналист- Жамол Қошиқчини қандай қатл этилгани борасидаги Саудия Арабистони масъуллари иддаоларининг асоссизлиги ва ноаниқлигига ишора қилиб, АҚШдаги Саудия Арабистони элчисини чиқариб юбориш керак деб эълон қилди.
АҚШнинг собиқ мудофаа вазирининг ёрдамчиси Роберт Жи Горд ҳам Ол Сауд режими билан муносабатлари Вашингтоннинг узоқ муддатли манфаатларига зид эканлигини таъкидлаб, қисқа муддатли манфаатлар йўлида дипломатияни қурбон қилиш жуда хатарлидир деб айтди.
Бундан олдин АҚШ сенатидаги ташқи алоқалар қўмитаси аъзоси Ренд Пел ҳам Саудия Арабистонининг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон фармойиши билан Қошиқчи қатл этилган, бинобарин Салмн ўз симматини тарк этиши керак, АҚШ ҳам Риёзга қурол аслаҳа экпортини тўхтатиши даркор деб таъкидлаганди.