РСМД шартномаси инсониятни ядро қуролидан бутунлай халос қилиши мумкин эди, аммо...
https://parstoday.ir/uz/news/world-i38934-РСМД_шартномаси_инсониятни_ядро_қуролидан_бутунлай_халос_қилиши_мумкин_эди_аммо...
РСМД шартномаси келажакда инсониятни ядро қуролидан бутунлай халос қилиши мумкин.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 22, 2018 18:06 Asia/Tashkent
  • РСМД шартномаси  инсониятни ядро қуролидан бутунлай халос қилиши мумкин эди, аммо...

РСМД шартномаси келажакда инсониятни ядро қуролидан бутунлай халос қилиши мумкин.

 2 кун олдин Дональд Трамп АҚШ РСМД шартномасидан чиқиши мумкинлигини хабар қилди. Бу дегани, АҚШ яқин ва ўрта масофаларга (500-1000 ва 500-5500 км ) учадиган баллистик ракеталарни қайтадан ишлаб чиқаришни бошлаши мумкинлигини англатади.

Ваҳоланки, 1987 йилда СССР раҳбари Михаил Горбачев ва АҚШ президенти Роналд Рейганлар томонидан имзоланган шартномага кўра СССР ва АҚШ ушбу турдаги ядровий ракеталарни мутлақ йўқ қилиб ташлашлари керак эди. Россия, Украина, Қозоғистон ва Беларус ушбу шартларни 1993 йилда бажаришган.