Шимолий Корея раҳбари кўнгилхушлик ва алкоголга 640 млн доллар сарфлади
(last modified Tue, 23 Oct 2018 13:11:44 GMT )
октябр 23, 2018 18:11 Asia/Tashkent
  • Шимолий Корея раҳбари кўнгилхушлик ва алкоголга 640 млн доллар сарфлади

Жанубий Корея парламенти депутати Юн Сан Хеннинг айтишича, 2017 йилда Шимолий Корея санкцияларга қарамай 640 миллион долларлик ҳашаматли буюмлар сотиб олган. Бу ҳақда «MK.ru» хабар бермоқда.

Хеннинг сўзларига кўра, ушбу харидларга Хитойдан импорт умумий ҳажмининг 17,8 фоизи тўғри келади. У 3,7 миллиард долларни ташкил қилади.

«Ким Чен Ин Хитой ва бошқа мамлакатларда гидросамолёт, қимматбаҳо мусиқа асбоблари, энг сўнгги телевизор тизимлари, автомобиллар, спиртли ичимликлар, соатлар, мўйнали маҳсулотларни сотиб олган», — дея таъкидлаб ўтди Хен.

Унинг қўшимча қилишича, ушбу харидларнинг аксарияти КХДР элитаси учун совғалар ҳисобланади.

Ёрлиқ