Қошиқчи фарзандларининг Арабистон шоҳи ва валиаҳди билан мажбурий мулоқоти
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39035-Қошиқчи_фарзандларининг_Арабистон_шоҳи_ва_валиаҳди_билан_мажбурий_мулоқоти
Жамол Қошақчи ӯғилларидан бири отасининг сирли ғойиб бӯлиши масаласига аниқлик киритиш учун судга мурожаат қилишини айтгач, Саудия Арабистонининг подшоси ва валиаҳди журналистнинг айрим оила аъзолари билан мулоқот қилишди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
октябр 24, 2018 20:37 Asia/Tashkent
  • Қошиқчи фарзандларининг Арабистон шоҳи ва валиаҳди билан мажбурий мулоқоти

Жамол Қошақчи ӯғилларидан бири отасининг сирли ғойиб бӯлиши масаласига аниқлик киритиш учун судга мурожаат қилишини айтгач, Саудия Арабистонининг подшоси ва валиаҳди журналистнинг айрим оила аъзолари билан мулоқот қилишди.

Арабистонлик журналист Жамол Қошақчининг ӯлдирилиши масаласида жаҳон ҳамжамияти Ол Сауд режимини қаттиқ танқид остига олгач, Саудия Арабистони подшоси Салмон бин Абдулазиз ва валиаҳд Муҳаммад бин Салмонлар мамлакатларининг қӯлдан кетган обрусини тиклаш илинжида сешанба куни марҳумнинг  айрим жигарбандлари билан мулоқот қилишди.

Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эса Салмон бин Абдулазиз ва   Муҳаммад бин Салмонларнинг Қошақчи оила аъзолари билан бу мулоқоти мажбурий амалга оширилганлигини таъкидлашади.

Мулоқот жаҳон ОАВида нашр этилган хабар ва мақолалар бу шафқатсиз жиноят Саудия Арабистони юқори мартабали давлат мулозимлари кӯрсатмаси билан амалга оширилганини исботлаб турган бир пайтда амалга оширилди.

Жиноятнинг тафсилотлари Истамбулдаги камералар воситасида ёзиб олинган ва дунёнинг Ройтерс каби нуфузли нашриялари уни фош этишди.