Саудиялик прокурор: Қошиқчининг қатл этилиши олдиндан режалаштирилган
(last modified Thu, 25 Oct 2018 15:47:17 GMT )
октябр 25, 2018 20:47 Asia/Tashkent
  • Саудиялик прокурор: Қошиқчининг қатл этилиши олдиндан режалаштирилган

Туркия Саудиянинг мухолифатчи журналисти Жамол Қошиқчининг қатли олдиндан режалаштирилганини фош этишидан икки кун ӯтиб, саудиялик прокурор деди: қӯлга киритилган маълумотларнинг гувоҳлик беришича, гумонланувчилар журналистни олдиндан режалаштирилган дастур асосида қатл қилишган.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра арабистонлик прокурор Саъуд бин Абдуллоҳ ал-Маъжуб Жамол Қошиқчининг сирли ӯлими масаласида ҳақиқатни қӯлга киритиш ва қотилларни адолатли маҳкамага топшириш юзасидан тадқиқотлар давом этишини таъкидлади.

Саудия режимининг  мулозимларидан бири ӯтган ҳафта Ройтерс агентлигига "Жамол Қошиқчи дод-вой солгач, қийноққа солувчилардан бири унинг оғзини бекитади ва журналист бӯғилиб ӯлади", -- деб айтган эди. 

Туркия президенти Эрдуған ҳам ӯтган сешанба куни Жамол Қошиқчи қатлига доир  тафсилотларни фош қилиб, "Биз бу даҳшатли қотиллик ҳақида сукут сақламаймиз ва айбдорлар Туркияда маҳкамага тортилиши керак",-- деди.