"Самарқанд" Россия осмонини ҳимоялайди
(last modified Sun, 28 Oct 2018 16:23:56 GMT )
октябр 28, 2018 21:23 Asia/Tashkent
  • "Самарқанд" Россия осмонини ҳимоялайди

"Самарқанд" радиоэлектрон кураш мажмуалари (РЭБлар) Россиянинг турли регионларидаги 13та ҳарбий қисмларга ўрнатилади

Россия Мудофаа вазирлиги "Самарқанд" радиоэлектрон кураш мажмуаларини 13та ҳарбий қисмларда, шу жумладан, Калининград вилоятида ҳам жойлаштиради: уларнинг жорий таъмири, монтаж ва кам-кўстини тўғирлаш учун тендер элон қилинган. Бу ҳақда давлат харидлари сайтида эълон қилинган ҳужжатда айтилган.

Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги вазирлик маълумотларни узатиш тизимига "Самарқанд" РЭПларининг таркибий қисмларини улаш, монтаж ва чала ишларни битириш учун ёпиқ турдаги аукцион ўтказилишини маълум қилди.

Шартноманинг бошланғич баҳоси 61 миллион рублни ташкил қилади. Мажмуаларни 2019 йилнинг 10 ноябрига қадар эксплуатацияга киритиш режалаштирилмоқда.

Ёрлиқ