Вертолёт ҳалокати оқибатида Афғонистонда 20 киши ҳалок бўлди (тўлиқроқ берилган хабар)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i39272-Вертолёт_ҳалокати_оқибатида_Афғонистонда_20_киши_ҳалок_бўлди_(тўлиқроқ_берилган_хабар)
Ҳарбий тикучарнинг ҳалокати Фароҳ вилоятида юз берган.
(last modified 2025-12-14T05:27:30+00:00 )
октябр 31, 2018 13:17 Asia/Tashkent
  • Вертолёт ҳалокати оқибатида Афғонистонда 20 киши ҳалок бўлди (тўлиқроқ  берилган хабар)

Ҳарбий тикучарнинг ҳалокати Фароҳ вилоятида юз берган.

Тулуънюз сайтининг хабар беришича, чоршанба куни Афғонистоннинг Фароҳ вилоятидаги Анордара минтақасидан Ҳиротга учаётган ҳарбий вертолёт Жолғозий минтақасига етганидан кейин ҳалокатга учраган.

Фароҳ вилояти ҳокимлиги матбот котиби Носир Меҳрийнинг  сўзларига кўра, ушбу ҳалокатда барча йўловчилар ва икки учувчи ҳалок бўлишган.

Фароҳ вилояти кенгаши аъзоси Хайрмуҳаммад Наврузий ушбу ҳодисада Афғонистон армияси 207- бўлими қўмондони муовини Неъматуллоҳ  Халил ҳамда вилоятлар кенгашини мувофиқлаштириш шўроси раиси Фарид бахтур ҳам вафот этганини эълон қилган.

Об-ҳавонинг ёмонлиги ушбу ҳалокатга сабаб бўлганини айтишмоқда. Аммо "Толибон" гуруҳи наттоғи Қори Юсуф Аҳмадий ушбу гуруҳ аъзолари томонидан вертолёт уриб туширилганини иддао қилмоқда.