Зариф: Дунё жамоатчилиги Американинг санкцияларига қарши чиқмоқда(ВИДЕО)
Эрон ташқи ишлар вазири айтди: Дунё жамоатчилиги Американинг жорий этган санкцияларига қарши чиқмоқда. Минтақа ва Европа мамлакатлари Вашингтоннинг бир томонлама сайъ-ҳаракатларига муқовимат кўрсатишмоқда.
Эрон ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф кеча Истамбулда Туркия,Эрон ва Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлари иштирокида ўтказилган уч томонлама йиғилишда қўшимча қилди: Американинг Эронга қарши қўллаётган санкциялари халқаро қонун ва меъёрларга зиддир. Аммо афсуски, қонунни бузувчи бу мамлакат халқаро қонунларга риоя этувчи мамлакатларни жазолашни хоҳлайди.
Кеча Туркиянинг Истанбул шаҳридаги Дулма Боғча қасрида Эрон, Туркия ва Озарбойжоннинг уч томонлама олтинчи йиғилиши Муҳаммаджавод Зариф, Элмор Муҳаммадёров ва Мавлуд Човуш Ўғлу иштирокида ўтказилди.