Истанбул Прокуратурасининг Қошиқчи ҳақидаги янги баёноти
(last modified Thu, 01 Nov 2018 07:14:33 GMT )
ноябр 01, 2018 12:14 Asia/Tashkent
  • Истанбул Прокуратурасининг Қошиқчи ҳақидаги янги баёноти

Истанбул Бош прокуратураси эълон қилди: араб журналисти Жамол Қошиқчи Саудия Арабистонининг Истанбулдаги Консуллиги биносига киргач, мавжуд нишоналарга кӯра бӯғиб ӯлдирилган.

Анадолу ахборот агентлиги берган хабарга кӯра, Истанбул Бош прокуратураси Жамол Қошиқчининг ӯлимидан сӯнг олиб борилган тадқиқот натижаларини чоршанба куни эълон қилди: Вашингтон Пост журналистининг жасади ӯлдирилгандан сӯнг бӯлакларга бӯлиниб, нобуд қилинган. Аммо Туркия полициясининг бу жиноятнинг батафсил ӯрганиш ҳаракатларига қарамай, бирор-бир натижага эришилмади.  

Истанбул Бош прокуратураси бу баёнотда изҳор қилди: Туркиянинг Арабистондан бу жиноятда қӯли борлар ҳақида маълумот бериш ҳақидаги  ёзма талабига Саудия Арабистони   жавоб бермади.