Япониянинг кичик ороли йўқолди.
Япония қирғоқ гвардиясига кўра, Хакайдо шимолий вилоятининг яқинида жойлашган орол сузувчи музлар ва денгиз тўлқинларидан келиб чиққан эрозия туфайли йўқолган.
ЭнЭчКей телеканали бугун мамлакатнинг соҳил гвардияси расмийлари берган хабарига таяниб, Хокайдонинг шимолида жойлашган Сарофутса қишлоғидан 500 метр узоқликда жойлашган "Исонба Хонокито Кужимо" номли ушбу орол йўқолди деб хабар берди. Соҳил гвардияси расмийларининг айтишларича, бу оролнинг устини сузувчи музлар ва денгиз тўлқини ўртадан йўқ қилиб ташлаган.
Соҳил гвардияси расмийларига кўра,31 йил олдин ушбу минтақада тадқиқот ишлари олиб борилганида бу орол 1,4 метр денгиз сатҳидан юқорироқ эди. Бу оролнинг йўқолиши Япония сув ҳудудларини камайтириши мумкинлиги сабабли соҳил гвардияси бу ҳақда жиддий тадқиқот олиб боришни мақсад қилган.