ноябр 03, 2018 17:15 Asia/Tashkent
  • Эрдўған:Хошуқжий қатлида Арабистон  олий мартабали масъулларининг қўли бор

Туркия президенти арабистонлик журналист ҳақида янги фикрларни баён этди.

Анталия ахборот агентлигининг маълум қилишича,Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған "Вашингтон Пост" газетасида чоп этилган мақолада Арабистон Хошуқжийнинг қатли бобида кўплаб саволларга жавоб бермаганини таъкидлаган.

Эрдўғанга кўра, ушбу танқидчи журналистнинг қатлга етказишда Арабистон олий мартабали масъулларнинг қўли борлиги эҳтимолдан йироқ эмас.

Муҳим бўлган саволлардан бири Хошуқжийнинг жасади қаердалиги борасидаги саволга  арабистонликлар ҳалигача жавоб беришмаган.