ноябр 06, 2018 20:14 Asia/Tashkent
  • Индонезия самолёти қулашининг илк натижалари эълон қилинди.

Ўтган душанба куни Жава денгизи сувларида 189 нафар мусофир билан учган МАХ-737 русумли Боинг самолётининг ҳалокатга учраган сабабини текшириш бўича комитет бу самолёт ҳалокатга учрашидан олдинги тўртта парвозида техник камчилик, айниқса самолётдаги спидометрда техник нуқсон борлигини эълон қилди.

Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Индонезия миллий транспорт хавфсизлик комитети самолётни бошқаришда учувчи учун муҳим бўлган тўртта асосий тажҳизотдан бири бўлган тезлик индикатори тўлиқ техник нуқсонга эга бўлган,- деб эълон қилди.   

Индонезия миллий транспорт хавфсизлик комитетининг раиси   Жава денгизининг тубидан топилган самолётнинг  қора қуттисидан олинган маълумотлар шуни кўрсатадики, учувчи учун муҳим восита ҳисобланмиш самолётнинг спидометри ҳалокатга учрашдан олдинги тўртта парвозда техник нуқсони бор экан,-деб айтди. 

Жакарта Пост хабарига кўра, Индонезия Лион Эйр ширкатининг JT610 мусофир ташувчи самолётни қидириш гуруҳининг раиси  ҳам Жава денгизида бир ҳафта қидирув олиб боришдан кейин 73 нафар мусофир жасадларининг қолдиқлари, самолётнинг айрим қисмлари ва  икки қора қуттидан бири денгиз тубидан топилди,-деб айтди.    

Ёрлиқ