24 йилдан кейин Абдуррашид Дўстум ва Гулбиддин Ҳикматёр мулоқот қилдилар
Афғонистон миллий-исломий ҳаракати раиси ва бу мамлакат президентининг биринчи муовини, Афғонистон исломий партия раҳбари Гулбидин Ҳикматёр билан учрашиб, хавфсизлик вазияти масаласи юзасидан фикр алмашди.
Тасним ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистонда хавфсизлик вазиятининг ёмонлашгани, тинчлик музокаралар жараёни, парламент сайловларининг ўтказилиши ҳамда Афғонистонда бўлиб ўтадиган президентлик сайловларига тайёргарлик кўриш, Абдурашид Дўстум ва Гулбиддин Ҳикматёр томонидан кўриб чиқилган муҳим мавзулардан эди.
Аммо учрашувдан олдин Афғонистоннинг ушбу икки нафар сиёсий етакчилари бир -бирини доимо танқид қилиб келардилар.
Гулбиддин Ҳикматёр келаси йилнинг апрель ойида бўлиб ўтадиган Афғонистон президентлик сайловларида Абдурашид Дўстум ҳимоятини қўлга киритишни назарда тутгани айтилади.
Айтиш керакки, Абдурашид Дўстум Афғонистон сиёсатида энг таъсирчан етакчилардандир.