Британияда қотил роботлар ишлаб чиқарилади
-
Британияда қотил роботлар ишлаб чиқарилади
Британия мудофаа вазирлиги қотил роботларни ясаш учун тадқиқот бюджетини таъминлайди
Гардин рўзномасининг хабар қилишича, Британия мудофаа вазирлиги технология бюджетини таъминлашда "Қотил роботлар"ни ишлаб чиқаришни ҳам кўзда тутган.
Бир йиллик тадқиқотлар ортидан ҳамда давлат разведка маълумотларидан фойдаланиб шунингдек, Британия мудофаа вазирлиги ва ушбу вазирликка қарашли бўлган мудофаа пудратчилари, урушда қўллаш учун сунъий ақлни яратиш бўйича ўнлаб дастурлар учун маблағ ажратилиши кўзда тутилган бюджетни таъминлайди.
Шунингдек ушбу хабарга биноан, давлат расмийларининг ўлдирувчи қуроллар ишлаб чиқаришда аралашмаслигини иддао қилишига қарамай, Британия мудофаа вазирлиги ва ҳарбий пудратчилар шунингдек, ушбу мамлакатдаги олий ўқув юртлари ушбу технологияни ишлаб чиқаришда ва тадқиқот ишларини олиб боришда ҳарбий дастурлар билан фаол иштирок этишмоқда.