Америка Грузияда ҳарбий аэродром қуради.
Америка армияси Грузия ҳудудида ҳарбий таьсирини кучайтириш учун кўп сайъ-ҳаракат қилмоқда.
АҚШ армияси транспорт департаменти қомондони Стефан Лиунес бош вазир Мамука Бахтадзе ва Грузия мудофаа вазири Леван Изория билан ушрави чоғида Тбилиси шаҳрининг Вазиани ҳудудида ҳарбий аэродром қуриш масаласи куриб чиқилди.
Бундан олдин жорий йилнинг июн ойида НАТО ҳарбий ташкилоти кучларининг бош қомондони иштирокида Европада ўтказилган маросимда Грузия пойтахти атрофида Америка-Грузия муштарак ҳарбий таълим бериш маркази ташкил этилган эди. Америка мудофаа вазири шунингдек бир мактуб ёзиб унда Грузияда ҳарбий ислоҳотлар киритишни ҳимоят этишини эълон қилди.
Жанубий Кавказ минтақаси, айниқса Грузияда Американинг барча сайъ-ҳаракатлари ушбу мамлакат ҳудудида ҳарбий база қуриш мақсадида олиб боришидан далолат беради. Ҳақиқат шундаки, Европа Иттифоқи ва НАТО ҳарбий блокига Грузиянинг қушилиш масаласи вужудга келганидан бўён Америка расмийлари ушбу ўлка ҳудудида ҳарбий кучларни жойлаштириш мақсадида кўп интилишмоқда. .
Россиянинг огоҳлантириш беришига қарамай Грузия мудофаа вазири Леван Изория 2017 йилнинг бошида Германия базаларига ўхшаш ҳарбий базани Грузияда қуриш мақсадида келишилган келишув ҳақида хабар берганди. Россия расмийлари доим Нато ташкилотининг Шарқ томон кенгайишидан хавотирда эканликларини таъкидлашади. Аммо Тбилиси давлат расмийлари Россиянинг хавотирланишларига эътибор бермай, Грузия ер-ҳудудида Ғарб ҳарбий базасини жойлаштириш мақсадида Тбилиси давлатининг барча имкониятларини сафарбар этишган. Бу масала ҳақида Азарбойжон сиёсий масалалар бўйича таҳлилчиси Озар Рашид Уғлу шундай деб айтди: “Бундан олдин Грузиянинг Вазиани минтақасида ҳарбий база қурган Россия Американинг ушбу минтақада ҳарбий база қуришидан ғазабланиб аксиламал кўрсатиши сўз билан ҳужум қилишдан бошқа нарса эмас”
Ҳақиқат шундаки, Оқ Уй сиёсатчилари Грузиянинг ички ишларига дахолат этиш зимнида, Грузиянинг хорижий сиёсати ва минтақа миқёсида, айниқса Россия билан ҳамкорликларини тўлиқ назорат остига олиш учун бор куч ва имкониятларини сарфлашмоқда. Бунга қарши, Грузия сиёсатчилари ҳам Ғарб, айниқса Америка ва НАТО ҳарбий ташкилоти билан ҳамкорлик қилишга кенг мойиллик зоҳир этишмоқда.
Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Грузия ҳукуматига Россия кўмак бермаса ва ушбу мамлакат билан ҳамкорлик қилмаса ушбу мамлакат қийин аҳволга тушиб қолади. Масалан: Ҳозирги пайтда Грузия ва Россия ўртасидаги алоқалар энг ёмон ҳолатга тушиб қолганига қарамай Грузиянинг 2,5 миллион фуқаролари Россияда ишлашади. Булар бир йилда 2 миллиард доллардан 3 миллиард долларгача бўлган ўз даромадларини Грузияга жўнатишади. Ҳақиқатан ҳам Грузия аҳолисининг ярими Россияда ишлаш ва фаолият олиб бориш орқали ҳаёт кечиришади ҳамда ўзлари ва оилаларининг эҳтиёжларини таъминлашади. Шак-шубҳасиз, Россиянинг минтақа давлатларига, шу жумладан Грузия ихтиёрига тақдим этган объект ва имкониятларини ушбу мамлакат ва Ғарб давлатлари ўртасидаги алоқа билан қиёслаб бўлмайди.