Америкалик сенатор: Риёз Вашингтоннинг кӯмагисиз Яманни бомбардимон қилолмайди
(last modified Fri, 16 Nov 2018 14:00:10 GMT )
ноябр 16, 2018 19:00 Asia/Tashkent
  • Америкалик сенатор: Риёз Вашингтоннинг кӯмагисиз Яманни бомбардимон қилолмайди

Республикачилар партиясидан сенатор Рэнд Пол Яманга уюштирилган босқинчилик ҳужумларида Вашингтоннинг муҳим рол ӯйнаганини тан олиб, Америка қӯллаб-қувватламаса, Саудия Арабистонининг қирувчи самолётлари Яманни бомбардимон қилолмасди, деб айтди.

Бугун Ал-Жазира телеканали тарқатган хабарга кӯра сенатор Рэнд Пол деди: Американинг эҳтиёт қисмлари, қурол-яроғи, жанговар тажрибаси бӯлмаса,  қирувчи самолётлари парвоз қилолмаслигини Саъудия Арабистони яхши билади. Шундай экан, Арабистонни дастакламаслик Яманда урушнинг тӯхтатилишига олиб келади.

Республикачилар партиясидан сенатор Рэнд Пол Арабистоннинг танқидчиси бӯлган журналист Жамол Қошиқчининг қатли масаласида Вашингтон Риёзга ён босаётганини танқид қилиб, Саудия Арабистони режимининг валиаҳди Муҳаммад бин Салмоннинг ваҳшиёна қатл режасидан хабарсиз эканлигига ишониб бӯлмаслигини таъкидлаб, илова қилди: энг даҳшатлиси Қошиқчининг қатли эмас, балки Саъудия томонидан Яманнинг мантиқсизларча бомбардимон қилиниши ва Американинг бу ишда Арабистон режимини дастаклаши бундан-да даҳшатлироқдир.