Криштиану Роналду бўйдоқлик билан хайрлашди: футбол юлдузи кимни танлади
Спортчининг 23 ёшли испаниялик модел дунёдаги энг ҳавас қилишга арзийдиган йигитнинг умр йўлдоши бўлишга розилик берди ва тўй либосини танламоқда.
ТОШКЕНТ, 16 ноя - Sputnik. Португалия терма жамоасининг сардори ва Италиянинг “Ювентус” жамоасининг ҳужумчиси Криштиану Роналду яқин кунларда уйланади.
Британиянинг The Mirror хабар қилишича, у испаниялик модел Жорджина Родригес билан унаштирилди.
Спортчи ўз ёрига уларнинг Алана Мартина қизи туғилгандан кейин бир йил ўтиб, оила қуришни таклиф қилган.
Айтганча, Джорджина Роналдунинг уч нафар фарзандини - бир яшар эгизаклари Ева и Маттео ҳамда Криштиану-кичик катта ўғлини ҳам тарбияламоқда.
Эслатиб ўтамиз, Криштианунинг уйланиши ҳақидаги хабарни қатор ОАВ баҳор ойидан маълум қилиб келаётган эди. Жуфтлик ўз муносабатларини Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионатидан кейин расмийлаштиради деб таъкидлаб келишаётган эди.