ноябр 17, 2018 11:48 Asia/Tashkent
  • БМТнинг озиқ-овқат бўйича дастури: Яманда очарчилик шиддатли тус олди
    БМТнинг озиқ-овқат бўйича дастури: Яманда очарчилик шиддатли тус олди

Бирлашган миллатлар ташкилотининг Озиқ овқат бўйича бутунжаҳон дастури директори Девид Бислий жума куни БМТнинг Нью-Йоркдаги қароргоҳида бўлиб ўтган ахборот анжуманидаги чиқишида Яманнинг 18 миллиондан кўпроқ фуқароларига очарчилик хавф солмоқда деб таъкидлади. 

Озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ошиши, маҳаллий валютанинг қадрсизланиши ва уруш туфайли овқат топишга қийналаётган оилалар сони ортмоқда.

Агар ёрдам ҳаракатлари қайта тикланмаса Яман яқин тарихда мисли кўрилмаган очарчилик билан рўпара келади, деб огоҳлантирган БМТ мулозими.

Жанговар ҳаракатларнинг фаоллашуви, ёрдам етказишнинг мушкуллиги, шунингдек, озиқ-овқат ва ёқилғи тақчиллиги Яманда гуманитар вазиятнинг кескин ёмонлашувига олиб келди.

Энг оддий санитария шароитларининг ҳам йўқлиги яманликлар орасида яна вабо тарқалиши хавфини келтириб чиқаради.

Айниқса, болаларнинг аҳволи оғир: ҳар тўртинчи бола мактабга бормаяпти, ёши каттароқлари қуролли гуруҳлар сафида жалб этилмоқда. 

Ёрлиқ