Лавров: Ғарб давлатлари Украинадаги воқеаларни Болқон мамлакатларида ҳам такрорлашни кўзламоқда
Ғарб мамлакатлари Болқон минтақасини Россияга қарши базага айлантиришни кўзламоқда
Россия ташқи ишлар вазирига кўра, ғарб мамлакатлари Болқон минтақасини Россияга қарши базага айлантиришни кўзламоқда.
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров якшанба кунги баёнотида маълум қилишича, ғарбликлар совуқ уруш тугаганига қарамай, Евроатлантика минтақасида тенглик ва ижтимоий хавфсизлик тузилмасини бунёд этишда Россия билан ҳамкорлик қилишдан бош тортишмоқда.
Сергей Лавровнинг айтишича, ғарбликлар Россия билан ҳамкорлик қилиш ўрнига ва тенг хавфсизликни барпо этиш ўрнига, Европа қитъасида боши берк-янги тўсиқ линияни яратишни танлашди.
Россия ташқи ишлар вазирининг таъкидлашича, ғарб Болқон мамлакатларига босим ўтказиш билан Украинадаги ценарияларни ушбу мамлакатларда ҳам яна бир бор такрорлашни кўзлашмоқда.