Хитойда ҳар бир хонасидан ҳашамат уфуриб турувчи меҳмонхона барпо этилди (фото)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i40092
Хитойда Лондон, Нью-Йорк ва Дубайдаги люкс меҳмонхоналар билан рақобатлаша оладиган илк етти юлдузли меҳмонхона бунёд этилди
(last modified 2018-11-21T08:36:00+00:00 )
ноябр 21, 2018 13:30 Asia/Tashkent
  • Хитойда ҳар бир хонасидан ҳашамат уфуриб турувчи меҳмонхона барпо этилди (фото)

Хитойда Лондон, Нью-Йорк ва Дубайдаги люкс меҳмонхоналар билан рақобатлаша оладиган илк етти юлдузли меҳмонхона бунёд этилди

Wanda Reign меҳмонхонаси Шанхайда жойлашган бўлиб, у уч йил давомида 515 миллион доллар эвазига қурилди. Маблағнинг асосий қисми ҳашамдор интерьер учун сарфланган.

Меҳмонхона дизайни Британиянинг Foster+Partners компанияси томонидан ишлаб чиқилган. Ушбу компания меҳмонхона дизайнини яратишда ар-деко ва Хитой меъморчилик санъати элементларини умумлаштирган.