ноябр 24, 2018 17:49 Asia/Tashkent
  • Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлашди
    Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари ядровий келишувни сақлаб қолишни таъкидлашди

Европа иттифоқи ва Марказий Осиё ташқи ишлар вазирлари Брюсселдаги қўшма баёнотларида Эрон ядровий келишувини сақлаб қолиш ва ушбу келишувнинг ижро этилишидаги имтиёзларда Эроннинг манфаатлари кўзда тутилиши кераклигини таъкидлашди. 

Форс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Европа иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича масъули Федерико Могерени жума куни Марказий Осий ташқи ишлар вазирлари билан ўтказган қўшма йиғилиши якунида ядровий келишувни сақлаб қолиш ва ушбу битимда Эрон манфаатлари ҳам инобатга олинишини таъкидлади.  

Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Евроиттифоқ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари томонидан сиёсий, иқтисодий, инвестицион соҳалардаги, барқарор ривожланиш, иқлим ўзгариши, атроф-муҳит, сув манбалари ва хавфсизлик жабҳаларидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва истиқболларини батафсил муҳокама қилинди.

Ялпи мажлислар ва бошқа шаклдаги учрашувлар чоғида минтақавий ва халқаро сиёсат масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ёрлиқ