Россия 2019 йилда меҳнат бозорида ишчи мигрантлар сонини камайтиради.
Россия давлати 2019 йилда мамлакат меҳнат бозорида ишчи муҳожирлар улушини қисқартирди.
Форс ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия бош вазири Дмитрий Медведев бир фармон содир этиб, унда келаси йилда ушбу мамлакат меҳнат бозорида ишчи муҳожирларнинг улушини қисқартирди.
Жорий йилда биринчи маротаба қурилиш соҳасида ишчи мигрантлар сонига чеклов қуйилади. Хабаровск, Амур ва Москва қурилиш ширкатларидан ташқари муҳожирларнинг сонига чеклов қуйилади ва 80 фоиздан ортиқ бўлмаслиги лозим.
2017 йилдан бошлаб транспорт ва коммуникация кампанияларидаги меҳнат мигрантларининг улуши 30 фоиздан 26 фоизга камайтирилди.
Транспортва юк ташиш кампанияларида ишчи муҳожирларнинг улуши ҳам 26 фоизга камайтирилди. Бу жараён ўтган йилда 30 фоизни ташкил этарди. Жорий йилда эса аста-секинлик билан 28 фоизга камайтирилди.
Ҳозирги вақтда Россия иқтисодиётининг бошқа тармоқларида ишчи муҳожирларнинг улуши аввалгидек қолган.
Шундай қилиб, чет элликлар фарматсевтика маҳсулотларини сотиш, норасмий бизнес бинолари, дўконлар ва бозорлардан ташқарида чакана савдо-сотиқ билан шуғулланишдан маҳрум бўлишади. Астрахань ва Пемурштинский вилоятлар бу чекловлардан мустасно минтақалар сирасига киради.