Евроиттифоқ ва НАТО Россия ва Украина ўртасида келиб чиққан низоларга муносабат билдирди
(last modified Mon, 26 Nov 2018 07:32:19 GMT )
ноябр 26, 2018 12:32 Asia/Tashkent
  • Россия ва Украина ўртасида келиб чиққан низолар
    Россия ва Украина ўртасида келиб чиққан низолар

Кеча Европа иттифоқи ва НАТО ташкилоти тарқатган баёнотларида Қора денгизда Россия ва Украина ўртасида келиб чиққан низоларга муносабат билдиришди.

Ал-Олам сайтининг  хабар қилишича кеча Европа иттифоқи ва  НАТО ташкилоти тарқатган алоҳида баёнотларида  Қрим ярим ороли қирғоқлари яқинида, Россия ва Украина ӯртасида кескинликни камайтириш ва ҳар икки давлатни ўзларини тийишга чақирдилар.

АҚШ давлати ҳам  БМТ Хавфсизлик кенгашида фавқулодда йиғилиш ўтказилишини таклиф қилди.

Айтиш керакки кеча Россия Федерал хавфсизлик хизмати Россия чегарасини бузган Украинанинг учта кемаси ушланганлиги ҳақида ахборот берди.

25 ноябрь эрталаб Россия чегарасини бузган “Бердянск”, “Никополь” ва “Яни Капу” кемалари соат 19:00да Россия денгиз ҳудудида навбатдаги ноқонуний ҳаракатларни амалга оширди. Кемалар Россия чегара хизмати ва Қора денгиз флоти кема ва катерларининг дарҳол тўхташ ҳақидаги талабларига жавоб бермаган ва хавфли ҳаракатларни амалга оширган

Бу ҳодисадан кейин Украина президенти Петр Порошекно ўз кабинети аъзолари билан фавқулодда йиғилиш ўтказиб, бу мамлакат шарқида ҳарбий  ҳолат эълон этди. Порошенко шунингдек БМТ хавфсизлик кенгашини фавқуллодда йиғилиш ўтказишга даъват этди.

Ёрлиқ