ноябр 26, 2018 14:09 Asia/Tashkent
  • АҚШ давлати
    АҚШ давлати

Кеча АҚШ чегара кучлари жануб чегараларидаги постлардан бири орқали АҚШ ҳудудига ўтмоқчи бўлган меҳнат муҳожирларига қарши кўз ёш оқизувчи газдан фойдаланди.

ИРНА тарқатаган хабарга кўра, меҳнат муҳожирлари орасида болалар ҳам бор эди.

Ҳодисага гувоҳ бўлган Ассошейтед- пресс мухбири чегарачилар томонидан кўз ёш оқизувчи газдан фойдаланганидан кейин болаларнинг дод- фиғони эшитилди, деб хабар қилди.

Кеча АҚШнинг божхона ва чегарани қуриқлаш идораси бу мамлакатнинг Сан-Диего штатидаги San Ysidro чегара минтақасида жойлашган кўприк ва чегара пунктини ёпиб қўйди.

Айтиш жоизки,  сўнгги ҳафталар ичида Марказий Америка мамлакатидан бўлган 5 мингдан ортиқ муҳожирлар АҚШга етиб келиб,  бу мамлакатда бошпана олишни истайдилар.

 Аммо АҚШ президенти Дональд Трамп муҳожирларга қарши қаттиққўллик сиёсатлари олиб бормоқда.Айни ҳолда АҚШнинг 9 мингга яқин ҳарбийлари  Мексика билан бу мамлакат чегаралари яқинида жойлаштирилган.

 

 

Ёрлиқ