Россиянинг Украинадаги элчихонасига ҳужум уюштирилди
(last modified Mon, 26 Nov 2018 13:10:20 GMT )
ноябр 26, 2018 18:10 Asia/Tashkent
  • Россиянинг Украинадаги элчихонасига ҳужум уюштирилди

Украина ва Россия ўртасидаги кескинлик шиддат олган бир пайтда Россиянинг Киев шаҳридаги элчихонасига ҳужум қилишди.

Спутник ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россиянинг Киевдаги элчихона биноси ўтган кечаси граната билан ҳужумга учради; Элчихона биноси атрофида қуйилган рус дипломатик машинаси ҳам ёниб кетди.  

Украина оммавий ахборот воситаларининг хабарига кўра, ўтган ярим кечада Россия элчихонаси атрофидаги вазъият нормал ҳолга қайтди. Бу ҳодиса Украина ва Россия ўртасида бўлиб ўтган денгиз зиддиятидан сўнг рўй берди. 

Украина давлати мамлакат шарқида ҳарбий жанговар шай ҳолатни эълон қилиб БМТ хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишга чақирди.   

Айни пайтда, Россия давлат телевиденияси, Украина ва Вашингтондаги айрим кишилар Керч бўғози чегарасида кескинликни ижод этиш билан Аргентинада G-20 саммити доирасида АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия президенти Владимир Путин учрашувини бузишни мақсад қилишган,-деб эълон қилди.

Украинанинг учта кемаси Керч бўғозидан ўтиб Қрим яриморолидаги Россия сувларига кирди. Украинанинг ушбу ҳаракати Россиянинг эътирозига юзмаюз бўлди. 

Россия ва Украина муносибатлари 2014 йилдан бўён Ғарб томонидан қўллаб-қувватланадиган кучларнинг Киевнинг уша вақтдаги давлатига қарши амалга оширган давлат тунтарувидан кейин кескин хиралашиб қолди. 

 

Ёрлиқ